2016 йилнинг 2 сентябрь санаси. Айнан шу куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти 78 ёшида вафот этди. «Газета.uz» Ислом Каримов улғайган хонадон ва таҳсил олган мактабдан фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистонда илк Мустақиллик байрами қаерда ва қандай ўтказилган? Унга ким режиссёрлик қилган? Ислом Каримов ва режиссёр мунозарасига нима сабаб бўлган? «Газета.uz» билан суҳбатда 1992−2001 йиллардаги байрамлар ташкилотчиларидан бири Усмон Қорабоев шу ва бошқа саволларга жавоб берди.
Пойтахтдаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги кутубхона расман очилди. 70 мингдан ортиқ китоб ва 10 мингдан зиёд журнални жамлаган кутубхонада олим ва тарихчиларнинг биринчи президент ҳақидаги қўлёзмалари ҳам мавжуд. Барчани 5 сентябрдан қабул қиладиган маскандан «Газета.uz» фоторепортажи.
Ўзбекистон биринчи президентининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган Георгий Крайнов 88 ёшида вафот этди. У сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида етакчи илмий ходим лавозимида ишлаб келаётганди.
Самарқандга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Унга муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳамда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилди. Қолаверса, давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуаси қурилиши билан ҳам танишди. Бу ерда қарийб 10 минг кишилик масжид, 4та минора, айвонлар, еростида галереяси барпо этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шунингдек, маросимда Олий Мажлис палаталари, президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.
30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни. Бу йил у 84 ёшни қаршилаган бўларди. «Газета.uz» сўровига биноан президент билан 25 йил ишлаган, биринчи давлат раҳбарининг шахсий фотографи Фарҳод Қурбонбоев таҳририятга унинг ноёб фотосуратларини тақдим этди.
2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида мамлакатнинг ўша вақтдаги бош вазири Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколатлари вақтинча юклатилди. Мажлисда ўша вақтдаги Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлик лавозимларида етарли тажрибага эга эмаслиги сабабли президентликни бажаришни унга юкламасликларини сўраган эди. Собиқ молия вазири эса Шавкат Мирзиёевни Ислом Каримовнинг «содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди» дея таърифлаган эди.
Шавкат Мирзиёев, Татьяна Каримова, президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, парламент аъзолари ва давлат органлари раҳбарлари биринчи президент Ислом Каримовни хотирлашди. Давлат раҳбари биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов амалга оширган улкан ишларни қайд этди. «Биз ҳеч қачон ўтган даврдаги ишларни ёмонламаганмиз, келгусида ҳам бундай қилмаймиз», — дея таъкидлади у.
Биринчи президент Ислом Каримовнинг хиралаштирилган сурати Mahalla телеканалида эфирга узатилаётган сериалда намойиш этилди. Канал раҳбарияти видеомонтаж вақтида портретга хира тортилганини «техник хатолик» деб атади.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбаев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов билан ўзбек-қозоқ чегарасини шакллантириш бўйича қандай музокаралар олиб борганини сўзлаб берди. «Ҳар доим ўзининг қараши бор эди. У билан келишиш жуда қийин бўлган», — деди у.
1999 йил 16 февралда Тошкентда, шу жумладан Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биноси яқинида бир қатор кучли портлашлар содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳат олган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов терактнинг диний экстремистлар томонидан уюштирилгани, уларнинг мақсадларидан бири унинг ҳаётига суиқасд уюштиришдан иборат бўлганини таъкидлаган эди. «Газета.uz» ўша куни муҳрланган тасвирларни эълон қилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
30 январь — Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни. Ушбу сана муносабати билан «Ўзархив» агентлиги томонидан тақдим этилган мустақил Ўзбекистоннинг биринчи раҳбарининг 19 та фотосурати билан бўлишамиз.
Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаров BBC’га берган интервьюсида президентлик муддати давомида авторитар ҳокимият ўрнатиш хоҳиши йўқлигини айтиб, Ўзбекистон мисолини келтирди. «Каримов даврида кучли диктатура эди. Шавкат Мирзиёев келгач, диктатурани олиб ташлаб, дунёга эшигини очди. Агар диктатура ўрнатаман деса, Каримовнинг диктатурасини давом эттирса бўларди. Давом эттирмади-ку. Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ», — деди Жапаров.
Қашқадарё вилоятида Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун ташкилот ва муассасаларга ҳар бири 450 минг сўмдан 200 та бюст тарқатилгани хабар қилинди. Вилоят ХТВ ўқитувчилардан бюстлар учун пул йиғилганини рад этди.
Тошкент, Самарқанд ва Қаршида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотираси ёдга олинди. Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, парламент ва ҳукумат вакиллари пойтахтдаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг